19.01.2024 04:11
10388
Теглар
Испания Кубоги. «Атлетико» 120 дақиқа давом этган «жанг»да «Реал»дан реванш олиб, 1/4 финалга чиқди

Испания Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган сўнгги баҳсда — Мадрид дербисида «Атлетико» қўшимча бўлимлардаги голлар эвазига «Реал»дан устун келиб, чоракфиналга йўл олди — 4:2.

Эътиборлиси, жамоалар бир ҳафта аввал Испания Суперкубоги яримфиналида ҳам 120 дақиқалик ўйин ўтказишган ва унда «қироллик клуби» зафар қучганди (5:3). 

Шу тариқа Анчелотти жамоасининг 21 ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топди. «Реал» сўнгги бор сентябрда Ла Лигада ҳам айнан ҳамшаҳарига ютқазганди. 

Испания Кубоги. 1/8 финал

АтлетикоРеал 4:2

18 январ, «Метрополитано»

Голлар: Лино (39), Мората (57), Гризманн (100), Рикелме (119) — Облак (45+1, автогол), Хоселу (82). 

Атлетико – Облак, Хименес, Эрмосо, Витцел, Лоренте (Барриос, 98), Коке, Саул (Молина, 56), Де Паул (Аспиликуэта 106, Савич 115), Гризманн, Мората (Депай, 98), Лино (Рикелме, 90+2). 

Реал – Лунин, Карвахал, Начо (Себаллос, 106), Рюдигер, Менди (Диас, 66), Модрич (Кроос, 66), Валверде (Тчуамени, 73), Камавинга (Фран Гарсия, 106), Беллингҳэм, Винисиус, Родриго (Хоселу, 80). 

Огоҳлантиришлар: Винисиус (45), Камавинга (56), Мората (58), Диас (68), Эрмосо (68), Де Паул (78), Коке (80), Тчуамени (85), Беллингҳэм (87), Карвахал (89), Гризманн (101), Витцел (113).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар