18.01.2024 19:18
1469
Теглар
Бензема «Ал Иттиҳод»ни тарк этмоқчи эмас. У тез орада жамоа машғулотларига қўшилади

Карим Бензема Саудия Арабистони чемпионатини тарк этиш ниятида эмас.

Aввалроқ ҳужумчи бош мураббий қарори билан «Ал Иттиҳод» йиғинидан четлаштирилганди. Франциялик футболчининг клубни тарк этмоқчи экани хабар қилинганди.

Бенземага яқин бўлган манбалар унинг жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини ва тез орада яна клуби сафига қўшилишини таъкидламоқда.

«У Маврикийда тўхтаб қолди, чунки довул туфайли барча аэропортлар ёпилганди. Лекин ҳаммаси жойида, у Саудия Арабистонида ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда ва тез орада машғулотларни давом эттиради», — деди Бенземанинг яқинларидан бири L'Equipe'га. 

Журналистлар «Ал Иттиҳод» бош мураббийи Марсело Галлярдо билан боғлана олишмади, бироқ унинг штабидан бир киши Бензема билан боғлиқ вазият жиддий муаммо эмаслигини айтди.

Садия Арабистони Про лигаси 7 февралдан давом эттирилади. Бензема ўша кунгача вазиятни тартибга солишга улгуриши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар