16.01.2024 23:24
6590
Теглар
Шомуродов «Женоа»га қайтиши мумкин. Жилардино ҳужум чизиғини Элдор билан кучайтирмоқчи

«Каляри» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида жамоа билан хайрлашиши мумкин.

Ҳозирда жароҳати сабабли Ўзбекистон миллий жамоасига Осиё кубогида ёрдам бера олмаётган Шомуродовга «Женоа» клуби қизиқиш билдирмоқда. Генуяликлар бош мураббийи Алберто Жилардино қишки трансфер ойнасида уч нафар форвард – Элдор Шомуродов, Мбай Ньянг (Адана Демирспор) ва Пьетро Пеллегри (Торино) номзодларини кўриб чиқмоқда. Sky Sports Italy хабарига кўра, клуб раҳбарияти тез орада янги ҳужумчилар бўйича музокара олиб боради.

Маълумот учун, Элдор феврал ойида сафга қайтиши кутилмоқда. У ҳуқуқий жиҳатдан «Рома»га тегишли бўлиб, «Каляри»га бир йиллик ижарага берилган. Шомуродов А Серия жорий мавсумида 11 ўйинда 2та ассистга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ҳужумчи 2020/21 йилги мавсум Генуя клуби сафида А Сериядаги 31 ўйинда 8та голга муаллифлик қилган.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар