16.01.2024 21:30
2827
Теглар
Осиё кубоги-2023. Қирғизистон Таиландга мағлуб бўлди

Осиё кубоги-2023 1-тури доирасида F гуруҳидаги биринчи учрашув якунига етди.

Қирғизистон миллий жамоаси Таиландга қарши майдонга тушиб, мағлубиятга учради – 0:2. Жайдеднинг дубли таиландликларнинг турнирни ғалаба билан бошлашини таъминлади.

Қирғизистонликлар сафида «Пахтакор» ўйинчиси Мерк ва «Динамо» ҳужумчиси Кожо асосий таркибда ўйнади.

Гуруҳдаги иккинчи баҳс Саудия Арабистони ва Уммон ўртасида бўлиб ўтади.

Осиё кубоги-2023.

F гуруҳи. 1-тур

Таиланд – Қирғизистон 2:0

Голлар: 1:0 – 26 Жайдед, 2:0 – 48 Жайдед.

Таиланд – Khammai, Миккельсон, Хемвибун, Дола, Бунматхан, Пхала (Чаренраттанапиром, 69), Чамратсами (Юйен, 46), Сарачат, Pomphan, Жайдед (Poeiphimai, 78), Муэанта (Vongkorn, 69).

Қирғизистон – Токотаев, Жиргалбек-уулу, Козубаев, Акматов (Suiuntbek, 75), Сагинбаев, Дуйшобеков (Мусабеков, 46), Аликулов (Almazbekov, 69), Абдураҳмонов, Мерк, Мерк (Brauzman, 54), Кожо Жоэл (Батирканов, 69).

Огоҳлантиришлар: Бунматхан (8), Аликулов (21), Миккельсон (81).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар