15.01.2024 21:39
2302
Теглар
Осиё кубоги-2023. Ироқ Индонезияни мағлубиятга учратди

Осиё кубоги-2023 1-тури доирасида D гуруҳидаги иккинчи учрашув бўлиб ўтди.

Ироқ Индонезияга қарши майдонга тушди. Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаган баҳсда ироқликлар ғалабага эришди – 3:1.

Шу тариқа, Япония ва Ироқ гуруҳда 3 очкодан тўплаб, дастлабки икки ўринни банд этиб турибди. Индонезия ва Виетнам эса 3-4-ўринда бормоқда.

Осиё кубоги-2023. 1-тур

D гуруҳи.

Индонезия – Ироқ 1:3

Голлар: 0:1 – 17 Али, 1:1 – 37 Ferdinan, 1:2 – 45 Рашид, 1:3 – 75 Ҳуссайн.

Индонезия – Sutaryadi, Бахар (Сулаэман, 46), Амат, Рамадани (Уэлш, 88), Багготт (Камбуая, 76), Arhan Alief Rifai, Sayuri, Хюбнер, Женнер (Клок, 76), Struick (Драджад, 76), Ferdinan.

Ироқ – Хассан, Али, Аднан (Сулака, 88), Натик, Доски, Рашид (Amyn, 71), Баеш, Икбал (Расан, 60), Али Ясим, Al-Ammari (Диа Путрос, 88), Али (Хуссайн, 60).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар