14.01.2024 11:25
7796
Сречко Катанец: «Аргентинасиз Месси қандай бўлса, Ўзбекистон Шомуродовсиз шундай»

Ўзбекистон – Сурия (0:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида миллий жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Элдор Шомуродовнинг ўрни сезилаётгани ҳақида гапирди.

«Cурия 90 дақиқа ҳимояда ўйнади. Бу режаларимизга таъсир қилди. Улар бу даража ҳимояга ётиб олишини кутмагандим.

Сурияга қарши ўйинда 5 ҳимоячи билан ўйнаганимиз йўқ, қанотдаги икки ҳимоячи вингерларга ёрдам беришди. Буни ҳимоявий услуб дейдиганлар адашади.

Аргентина Мессиcиз қандай бўлса, Ўзбекистон Шомуродовсиз шундай. Унинг ўрни сезилмоқда. 

Навбатдаги баҳсда Ҳиндистонни мағлуб этишимиз шарт», - дейди Сречко Катанец ўйиндан кейин.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Ҳиндистон ўйини 18 январ куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар