15.01.2024 01:54
5580
Теглар
«Реал» «Барса»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Испания Суперкубоги соҳибига айланди

Испания Суперкубоги финали доирасида «Реал» «Барселона»га қарши майдонга тушди.

Ар-Риёдда ўтган Эл-Класикода Мадрид клуби 10-дақиқадаёқ Винисиуснинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Левандовски чиройли голи билан фарқни қисқартирганидан 6 дақиқа ўтиб, Винисиус ҳет-тригини расмийлаштирди – 3:1.

Иккинчи бўлимда эса Родриго 64-дақиқадаги голи эвазига финалнинг йирик ҳисобда якунлашини таъминлади – 4:1. 71-дақиқада Араухо четлатилгач, каталонияликлар ўйинни 10 киши бўлиб якунлашди.

Шу тариқа, «Реал» Испания Суперкубоги соҳибига айланди.

Испания Суперкубоги. Финал

Реал Мадрид – Барселона 4:1

Голлар: 1:0 – 7 Винисиус Жуниор, 2:0 – 10 Винисиус Жуниор, 2:1 – 33 Левандовски, 3:1 – 39, пенальти Винисиус Жуниор, 4:1 – 64 Родриго.

Реал Мадрид – Лунин, Карвахал, Начо, Рюдигер, Менди, Кроос (Модрич, 81), Вальверде, Тчуамени, Беллингҳем, Винисиус Жуниор (Камавинга, 82), Родриго (Браим Диас, 77).

Барселона – Пенья, Араухо, Кристенсен, Кунде, Бальде, Серджи Роберто (Лопес, 61), Гюндоган, де Йонг, Педри (Ямаль, 61), Ферран Торрес (Жоау Феликс, 61), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Араухо (37), Серджи Роберто (40), Беллингҳем (43), Рюдигер (62).

Четлатиш: Араухо (71).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар