14.01.2024 23:29
2542
Теглар
АПЛ. «МЮ» «Тоттенҳэм» билан дуранг қайд этди

АПЛ 21-тури доирасида якшанба кунги сўнгги учрашув якунига етди.

«Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да «Тоттенҳэм»ни қабул қилиб, дуранг қайд этди. Ҳойлунд 2-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, Ришарлисон фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

40-дақиқада Рэшфорд голи билан мезбонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим бошида Бентанкур Эвансни ортда қолдириб, мувозанатни тиклади – 2:2.

Шу тариқа, Тен Ҳаг жамоаси 32 очко билан 7-ўринда бормоқда, «Тоттенҳэм» эса 40 очко билан 5-ўринда бормоқда.

АПЛ. 21-тур

Манчестер Юнайтед – Тоттенҳэм - 2:2

Голлар: 1:0 – 3 Ҳойлунд, 1:1 – 19 Ришарлисон, 2:1 – 40 Рэшфорд, 2:2 – 46 Бентанкур.

Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Эванс (Мартинес, 63), Варан, Уан-Биссака, Антони, Эриксен (Мактоминей, 58), Бруну Фернандеш, Майну, Гарначо, Рэшфорд, Ҳойлунд.

Тоттенҳэм – Викарио, Порро, Ромеро, ван де Вен, Удожи, Эмерсон, Ҳейбьерг, Бентанкур, Скипп (Дрэгушин, 85), Жонсон, Вернер (Хил, 80), Ришарлисон.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар