13.01.2024 20:36
2868
Теглар
Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон Сурияга қарши ўйинда турнирни дуранг билан бошлади

Осиё кубоги-2023 1-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Сурияга қарши майдонга тушиб, турнирни дуранг натижа билан бошлади.

«Жассим бин Ҳамад» ўйингоҳида ўтган баҳсда Сречко Катанец шогирдлари ҳимоявий услуби билан танилган Эктор Купер жамоасини мағлуб эта олмади.

Биринчи бўлимдаги нурсиз ўйиндан кейин 2-бўлим бошида Аббосбек Файзуллаев, Шерзод Насруллаев ва кейинроқ Машарипов ўрнига Игор Сергеев майдонга туширилган бўлса-да, вакилларимиз сурияликларнинг ҳимоясини буза олишмади. Аксинча, рақибнинг илк зарбаси голга айланди, хайриятки қанот ҳакам офсайд ҳолатини қайд этди. Шу тариқа, ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0.

Ўзбекистон 2-турда 18 январ куни Ҳиндистонга қарши ўйнайди, Сурия эса Австралияга қарши саф тортади. Ҳозирча океанияликлар 3 очко билан гуруҳ пешқадамига айланишди.

Осиё кубоги-2023. 1-тур

B гуруҳи. 13 январ

Ўзбекистон – Сурия – 0:0

Бош ҳакам: Аҳмад Абу Бакар (Уммон)

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (13. Шерзод Насруллаев, 46), 15. Умар Эшмуродов, 4. Фаррух Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов, 25. Абдуқодир Ҳусанов, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 20. Ҳожимат Эркинов (22. Аббосбек Файзуллаев, 46), 11. Остон Ўрунов (13.Азизбек Турғунбоев, 90), 10. Жалолиддин Машарипов (21. Игор Сергеев, 74).

Сурия: Аҳмад Маданий, Айҳам Ханз Уссу, Муайад Аладжаън, Таэр Крума, Aмпнтул Уес, Эзекель Ҳам, Амар Рамадан, Жалил Элиас, Ибрагим Хесар, Маҳмуд Аласвад, Пабло Саббаг (Омар Харбин, 70).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар