13.01.2024 18:38
5125
Теглар
Осиё кубоги-2023. Австралия Ҳиндистонни мағлуб этди

Осиё кубоги-2023 1-тури доирасида «B» гуруҳида дастлабки учрашув бўлиб ўтди.

Турнир тарихида илк марта аёл ҳакам – япониялик Йошими Ямашита учрашувни бошқарган баҳсда Австралия Ҳиндистон устидан ғалабага эришди. Учрашувда ҳиндлар 50-дақиқагача дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишди, қолган дақиқаларда эса Ирвайн ва Бос ўз голи билан океанияликларга ғалаба келтирди – 2:0.

Шу тариқа, Австралия 3 очкога эга чиқди. Гуруҳдаги иккинчи баҳс Ўзбекистон ва Сурия ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув соат 22:30да бошланади.

«B» гуруҳи. 2-тур

Австралия – Ҳиндистон - 2:0

Голлар: 1:0 – 50 Ирвайн, 2:0 – 73 Бос.

Австралия – Райан, Жонс, Суттар, Роулз, Бехич, Ирвайн, Баккус (О`Нил, 82), Меткалф (Макгри, 64), Гудвин (Бос, 72), Бойл (Сильвера, 63), Дьюк (Форнароли, 72).

Ҳиндистон – Сингх-Сандху, Пужари, Жинган, Беке, Боус (Мишра, 75), Тангри (Тапа, 79), Вангжам (Коласо, 74), Лаленгмавиа, Чхетри (Сингх, 89), Чангте (Сингх, 89), Сингх.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар