12.01.2024 00:55
1224
Теглар
Эрик Дайер «Бавария»га ўтди

«Бавария» «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Эрик Дайерни ўз сафига қўшиб олди. 

Мюнхен клуби 29 ёшли инглиз билан мавсум охиригача шартнома тузди. Шунингдек, битимни бир йилга узайтириш имконияти бор. 

«Бавария» футболчининг ўйинлари ва кўрсаткичларига қараб «Тоттенҳэм»га максимал 3,5 млн евро тўлаши мумкин.

Ҳимоячи бу мавсумда АПЛда атиги 4та баҳсда майдонга тушганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар