10.01.2024 17:35
1187
«МЮ» Санчони «Боруссия»га ижарага берди – Романо

Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»дан яна Дортмунднинг «Боруссия» клубига қайтди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» англиялик футболчини «Боруссию Дортмунд»га ижарага бериш бўйича келишувга эришган. Немис клуби Санчонинг маошини тўлиқ қоплайди, шунингдек, «Юнайтед»га ярим йиллик ижара ҳақи учун 4 миллион фунт тўлайди. Келишувда сотиб олиш шарти йўқ.

Қайд этилишича, Санчо бугуннинг ўзида Дортмунд клубида тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Жейдон Эрик тен Ҳаг билан келишмовчилик ортидан сентябр ойида манчестерликлар таркибидан четлатилганди. 

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли вингер 2021 йилда 85 миллион евро эвазига Дортмунд клубидан «МЮ»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар