10.01.2024 12:48
1175
Теглар
Бонуччи «Фенербаҳче»га ўтмоқда. Жеко уни кўндирди

Леонардо Бонуччи фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, италиялик ҳимоячи «Унион» билан шартномасини бекор қилишга келишиб олди ва мавсум охиригача Туркия Суперлигасида пешқадам бўлиб турган «Фенербаҳче»да ўйнайди. 

36 ёшли футболчи Истанбулга учиб борди.

Calciomercato хабарига кўра, Бонуччини жалб қилишда «Фенербаҳче» ҳужумчиси Эдин Жеко муҳим рол ўйнаган.

Ҳимоячи бу мавсумда Бундеслигада 7та ўйин ўтказиб, 1та гол урганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар