09.01.2024 14:14
5546
Теглар
«Ман Сити»да асосий ва вице-сардорлар аниқланди

Ҳимоячи Кайл Уокер «Манчестер Сити» сардори этиб тасдиқланди.

Илкай Гундўған «Барселона»га кетганидан сўнг «шаҳарликлар»да асосий сардорлик ўрни бўшаб қолганди. Кевин Де Брюйне жароҳатдан сафга қайтгач, сардорлик масаласи тўлиқ ҳал этилди. 

Уокер асосий сардорга айланди, деб хабар беради Manchester Evening News. Де Брюйне вице-сардор сифатида тасдиқланди. Улар таркибда бўлмаганида, Родри, Рубен Диаш ва Бернарду Силва боғични тақишлари мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар