10.01.2024 02:57
4662
Теглар
Лига Кубоги. «Челси» яримфиналнинг биринчи ўйинида ютқазди

Англия Лига Кубогида яримфинал баҳслари бошланди. 

«Челси» Чемпионшип вакили «Мидлсбро» меҳмони бўлиб, Майкл Кэррик шогирдларига минимал ҳисобда имкониятни бой берди. 

Жавоб беллашуви 23 январ куни Лондонда ўтказилади. 

Иккинчи яримфиналда «Ливерпул» ва «Фулҳэм» ўзаро тўқнаш келишади.

Лига Кубоги. Яримфинал. Биринчи ўйин

Мидлсбро — Челси 1:0

9 январ, «Риверсайд»

Гол: Ҳэкни (37).

Мидлсбро – Гловер, Фрай, Энгел, ван ден Берг, Бангура (Кларк, 20), Жонс, Ҳаусон, Крукс, Барлейзер, Ҳэкни, Латте-Лат (Коберн, 5).

Челси – Петрович, Гюсто (Гилкрист, 90), Силва, Дисаси, Колуилл, Галлаҳер, Фернандес (Броя, 63), Кайседо, Палмер, Стерлинг, Мадуэке (Мудрик, 63).

Огоҳлантиришлар: Колуилл (30), Жонс (90+3).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар