08.01.2024 22:02
1546
Теглар
«Бунёдкор» хорватиялик футболчилар билан шартнома имзолади

«Бунёдкор» таркибини легионерлар билан бойитди. 

«Икки нафар хорватиялик легионер 2024 йилги мавсумда «Бунёдкор» либосида тўп тепади. Ўз вақтида Хорватия ёшлар жамоаси сафида майдонга тушган, «Бунёдкор»га келгунига қадар Сербия Суперлигаси иштирокчиси «Нови Пазар» клубида етакчилардан бири бўлган 28 ёшли яримҳимоячи Фрейн Чиряк ҳамда чап қанот вингери ва марказий ҳужумчи сифатида бирдек ҳаракат қиладиган Тони Йович 2024 йилги мавсумни «Бунёдкор»да ўтказади», — деб ёзади пойтахт клуби матбуот хизмати. 

Қайд этилишича, ҳар иккала футболчи билан 1 йиллик шартнома имзоланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар