05.01.2024 21:35
3299
Теглар
Осиё кубоги-2023. Индонезия, Тожикистон, Қирғизистон – энг ёш таркибга эга, Ўзбекистон 8-ўринда

Осиё кубоги-2023 миллий жамоалар таркиби эълон қилингач, турнирнинг энг ёш ва ёши катта ўйинчилардан ташкил топган жамоалари маълум бўлди.

Footy Rankings’га кўра, Индонезия таркиби ўртача 24,3 ёшда бўлиб, мусобақанинг энг ёш жамоаси бўлди. Тожикистон 24,6 ёш, Қирғизистон эса 24,9 ёш билан бу борада учликдан жой олган.

Ўзбекистон миллий жамоаси таркиби эса ўртача 26.3 ёш бўлиб, бу борада 8-ўриндан жой олган.

Қатардаги миллий жамоалар орасида Ливан таркиби ўртача энг ёши катта ўйинчилардан ташкил топган – 29,7 ёш. Энг «қари» жамоалар орасида Эрон (29,5 ёш) ва Хитой (29,1 ёш) учликдан жой олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар