02.01.2024 03:41
6062
Теглар
АПЛ. «Ливерпул» голлар ва сейвларга бой ўйинда «Нюкасл»ни мағлуб этиб, яккапешқадамга айланди

Англия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Ливерпул» ўз майдонида «Нюкасл» устидан ғалаба қозонди. Салоҳнинг дубли, Жонс ва Гакпонинг голларига меҳмонлардан Исак ҳамда Ботман жавоб беришди. 

Ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди, аммо меҳмонлар посбони Дубравка 12та сейв амалга оширди ва Салоҳнинг бир пеналтисини ҳам қайтарди. 

Клопп жамоаси очколарини 45тага етказиб, яккапешқадамга айланди ва 2-ўриндаги «Астон Вилла»ни (42) 3 очкога ортда қолдирмоқда. Қаторасига 3-бор ютқазган «Нюкасл» 29 очко билан 9-поғонада қолди. 

АПЛ. 20-тур
Ливерпул — Нюкасл 4:2

1 январ, «Энфилд»
Голлар: Салоҳ (49, 86 пеналти), Жонс (74), Гакпо (78) — Исак (54), Ботман (81).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти:  Салоҳ (22). 
Ливерпул – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Гомес, Эндо (Мак Аллистер, 75), Собослаи (Гравенберҳ, 64), Жонс, Салоҳ, Диас (Жота, 64), Нунес (Гакпо, 64).
Нюкасл – Дубравка, Ливраменто, Шер, Ботман, Берн (Ҳолл, 82), Гимараэс, Лонгстафф, Майли (Алмирон, 54), Жоэлинтон (Ласселс, 82), Гордон, Исак.
Огоҳлантиришлар: Гимараэс (28), Диас (45), Майли (45+2), Александер-Арнолд (45+5), Эндо (65), Жоэлинтон (66), Дубравка (84), Лонгстафф (89).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар