31.12.2023 02:44
3607
Теглар
А Серия. «Ювентус» «Рома»ни мағлуб этиб, «Интер» билан фарқни қисқартирди

Италия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Ювентус» ўз майдонида «Рома» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Влаҳовичнинг ажойиб узатмасидан кейин Рабио урган гол туринликларга 3 очко келтирди. 

Аллегри жамоаси очколарини 43тага етказиб, пешқадам «Интер» (45) билан фарқни 2 очкогача қисқартирди. Рим клуби 28 очко билан 7-поғонада қолди. 

А Серия. 18-тур
Ювентус — Рома 1:0

30 декабр, «Алянц Стэдиум»
Гол: Рабио (47).
Ювентус – Шченсни, Данило, Бремер, Гатти, Веа, Костич (Айлинг, 76), Рабио, Локателли, Маккенни (Ругани, 90+6), Йилдиз (Киеза, 66), Влаҳович (Милик, 76).
Рома – Патрисиу, Кристенсен, Лоренте, Манчини, Ндика, Залевски (Озмун, 80), Паредес (Эл Шаарави, 74), Кристанте, Бове (Пеллегрини, 64), Дибала, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Паредес (68), Локателли (77).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар