29.12.2023 21:27
785
Теглар
Мхитарян – Арманистоннинг 2023 йилдаги энг яхши ўйинчиси

«Интер» яримҳимоячиси Генрих Мхитарян навбатдаги марта Арманистонда йил футболчиси деб топилди.

Мамлакат футбол федерацияси томонидан ўтказилган сўровнома якунларига кўра, «Интер» хавбеки 81 балл тўплаб, Арманистоннинг 2023 йилдаги тенгсиз ўйинчиси деб топилди.

Шу тариқа, Мхитарян фаолияти давомида 11-марта мамлакатида «йил футболчиси» совринига муносиб кўрилди.

«Краснодар» хавбеки Эдуард Сперцян 48 очка билан 2-ўринни эгаллаган бўлса, «Ал-Фотиҳ» аъзоси Лукас Селараян учликдан жой олди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар