29.12.2023 07:32
3378
Теглар
АПЛ. «Арсенал» ўз уйида «Вест Ҳэм»га ютқазиб қўйди, голларга бой ўйинда «Брайтон» «Тоттенҳэм»ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган сўнгги икки баҳс Шимолий Лондон жамоаларнинг мағлубияти билан тугади. 

«Арсенал» (40, 2-ўрин) кутилмаганда ўз майдонида «Вест Ҳэм»га (33, 6-ўрин) имкониятни бой берди ва 1-ўринга қайта олмади. Артета жамоаси 30та зарба бериб гол уролмади. Эътиборлиси, ўйин охирида ҳисоб йириклашиши мумкин эди — Райс собиқ жамоаси фойдасига пеналтига сабабчи бўлди, аммо Бенраҳманинг зарбасини Райя қайтарди. 

Натижада тур якунига кўра «Ливерпул» (42) пешқадамга айланди. 

«Брайтон» (30, 8-ўрин) эса 6та гол урилган беллашувда «Тоттенҳэм» (36, 5-ўрин) устидан ғалаба қозонди.

АПЛ. 19-тур. 28 декабр
Арсенал — Вест Ҳэм 0:2

Голлар: Соучек (13), Мавропаннос (55). 
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Бенраҳма (90+6). 
Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Зинченко (Нелсон, 64), Эдегор, Райс, Троссард (Смит-Роу, 79), Мартинелли (Нкетиа, 64), Сака, Жезус.
Вест Ҳэм – Ареоля, Цоуфал, Огбонна, Мавропанос, Эмерсон, Уорд-Проуз, Соучек, Пакета (Бенраҳма, 33), Алварес, Қуддус, Боуэн.
Огоҳлантириш: Нелсон (72).

Брайтон — Тоттенҳэм 4:2
Голлар: Ҳиншелвуд (11), Педро (23 пеналти, 75 пеналти), Эступинян (63) — Велис (81), Дэвис (85).
Брайтон – Стил, Данк, ван Ҳекке, Игор Жулио (Эступинян, 46), Гросс, Милнер (Модер, 69), Гилмор, Буонанотте (Балеба, 59), Ҳиншелвуд, Уэлбек (Фергюсон, 69), Жоао Педро (Лаллана, 90+3).
Тоттенҳэм – Викарио, Порро, Дэвис, Эмерсон, Удожи, Ҳёйберг, Кулусевски, Сарр (Хил, 65), Сон, Жонсон (Велис, 70), Ришарлисон (Ло Челсо, 65).
Огоҳлантиришлар: Кулусевски (23), Буонанотте (43), Ришарлисон (57), Модер (70), Данк (82).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар