27.12.2023 11:31
1512
Ҳойлунд АПЛдаги дебют голи ҳақида: «Ҳозир дунёдаги энг бахтли одамман»

«Астон Вилла»га (3:2) қарши 19-турда АПЛдаги дебют голини урган «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Расмус Ҳойлунд ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Голсиз серия? Кўп вақт ўтди, бугун жуда хурсандман. Ҳозир дунёдаги энг бахтли одамман. Бу яққол кўринди. Гарначо айтганидек, биз охиригача ўзимизга ишондик ва ғалаба қозондик. 

Мураббий таъкидлаганидек, мен Чемпионлар Лигасида бир нечта гол (5) урдим, лекин, албатта, Премер-лигада тўп киритишим учун бироз вақт керак бўлди. Бунга эришдим ва энди янада олдинга интиламан.

Ҳа, голни эслайман. Яхши якун, шунинг учун хурсандман. Ҳужумдаги учликдан мамнунман, чунки бугун катта характер ва ишонч кўрсатдик», — дея 20 ёшли данияликлнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар