21.12.2023 16:40
3474
Теглар
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси йилни 68-ўринда якунлади

ФИФА расмий сайти декабр ойи якунларига кўра, миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон жамоаси ўз ўрнида қолди.

Ноябр ойида Ўзбекистон миллий жамоаси рейтингда беш поғона кўтарилиб, 1345 очко билан 68-ўринни эгаллаганди. Сречко Катанец шогирдлари бу ўринни сақлаб қолди ва йилни 68-ўринда якунлади. Вакилларимизнинг Осиё қитъасидаги ўрни ҳам ўзгармади – «оқ бўрилар» 9-ўриндан жой олган.

ФИФА рейтингида ҳам ўнлик ўзгармади. Аргентина миллий жамоаси 1-ўринда бормоқда, Франция 2-ўрин, 3-ўринда эса Англия жой олган. Кейинги ўринларни Белгия (4), Бразилия (5), Нидерландия (6), Португалия (7), Испания (8), Италия (9) ва Хорватия (10) ўнликдан жой олган.

Осиё жамоалари орасида эса Япония пешқадам саналади – 17-ўрин. Шунингдек, қитъада топ-10ликдан Эрон (21), Жанубий Корея (23), Австралия (25), Саудия Арабистони (56), Қатар (58), Ироқ (63), БАА (64), Ўзбекистон (68) ва Уммон (74) жой олган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ноябр ойида 73-ўриндан 68-поғонага кўтарилиб, 2017 йилдан кейинги энг яхши натижасига эришганди. Бунгача вакилларимиз 2018 йил февраль ойида 72-ўринга кўтарилган, шундан сўнг 95, 84, 83, 82, 77-ўринларни эгаллаганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси октябр ойида Хитойда йиғин ўтказиб, Виетнам (2:0) ва Хитой (2:1) миллий жамоалари устидан ғалабага эришган бўлса, ноябрда ЖЧ-2026 саралаши доирасида Туркманистон устидан ғалабага (3:1) эришди, Эрон билан эса дуранг (2:2) қайд этганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА рейтингидаги энг яхши натижаси – 45-ўрин бўлиб, вакилларимиз 2006-2007 йилларда ушбу ўринда қайд этилганди. Вакилларимиз 2022 йилни 77-ўринда якунлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар