18.12.2023 20:16
5126
Теглар
Анзур Исмоилов собиқ клубига қайтишга яқин

ОКМК клуби ҳимоячиси Анзур Исмоилов Олмалиқ клубини тарк этиш арафасида.

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини «Локомотив»да давом эттириши кутилмоқда. «Темирйўлчилар» Исмоиловга таклиф билан чиққан, Анзур собиқ клубига қайтиш арафасида турибди. У 2018-19 йиллар давомида «Локо» шарафини ҳимоя қилган эди.

Аввалроқ, «Локомотив» 13 футболчиси билан хайрлашганини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» бош мураббийи Денис Коростиченко жамоани тарк этди. Унинг ўрнига ОКМКда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаб келган сербиялик Александр Стоймирович иш бошлаши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар