17.12.2023 02:02
911
Теглар
«Севиля» мавсумда 2-бор бош мураббийни истеъфога чиқарди

«Севиля» Ла Лига 17-туридан ўрин олган «Хетафе»дан учралган мағлубиятдан (0:3) кейин бош мураббий Диего Алонсони ишдан бўшатди. 

48 ёшли мутахассис Андалусия клубида 2 ой ишлади холос. У октябр ойида бошида истеъфога чиқарилган Хосе Луис Мендилибар ўрнини эгаллаганди.

«Севиля» Алонсо қўл остида Ла Лигада 8 ўйин ўтказиб, ғалаба қозона олмади — 5 дуранг, 3 мағлубият. ЕЧЛда эса гуруҳда сўнгги поғонани эгаллаб, еврокубокларсиз қолди. 

Жамоа Испания чемпионатида 17-турдан сўнг 13 очко билан 16-ўринга жойлашган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар