16.12.2023 14:20
2715
Манба: Ван де Бек фаолиятини Бундеслигада давом эттиради

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Донни ван де Бек «Айнтрахт»га ўтишга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, томонлар трансфер бўйича оғзаки келишиб олган.

Яримҳимоячи Франкфурт жамоасига ижара асосида қўшилади.  Немис клубида 26 ёшли ниденландияликни бонуслар билан бирга 15 млн еврога сотиб олиш имконияти бўлади. 

«МЮ» «Айнтрахт»дан ижара тўловларини ҳам олади.

Ван де Бек бу мавсумда АПЛда атиги 1та ўйинда майдонга тушиб, 3 дақиқа ҳаракат қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар