17.12.2023 00:46
2507
Теглар
АПЛ. Дайч собиқ жамоасини мағлуб этди. Бу — «Эвертон»нинг кетма-кет 4-ғалабаси

Англия чемпионатининг 17-турида «Эвертон» бош мураббийи Шон Дайчнинг собиқ жамоаси «Бёрнли»ни мағлубиятга учратди. 

Қаторасига 4-ғалабасига эришган «Эвертон» очколарини 16тага етказиб, 16-ўринга чиқиб олди (агар Мерсисайд клубидан 10 очко олиб ташланмаганида 9-ўринда бўларди). 8 очкоси бор «Бёрнли» 19-поғонада қолди. 

АПЛ. 17-тур
Бёрнли — Эвертон 0:2

16 декабр, «Терф Мур»
Голлар: Онана (19), Мур (25).
Бёрнли – Траффорд, Витиньо (Редмонд, 87), О`Ши, Байер, Делкруа (Ад Даҳил, 70), Браунхилл, Берге, Бруун Ларсен (Бенсон, 82), Родригес (Фостер, 46), Амдуни, Одобер (Ндайишимийе, 87).
Эвертон – Пикфорд, Паттерсон, Годфри, Тарковски, Кин, Ҳаррисон, Гарнер, Дукуре (Доббин, 46), Онана, Макнил, Кэлверт-Люин (Бету, 82).
Огоҳлантириш: Гарнер (82).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар