17.12.2023 00:49
1771
Теглар
А Серия. Осимҳен ва Хвичанинг голлари «Наполи»ни 4-ўринга олиб чиқди

Италия чемпионатининг 16-турида скудеттонинг амалдаги соҳиби «Наполи» ўз майдонида «Каляри»дан Виктор Осимҳен ва Хвича Кварацхелиянинг голлари эвазига устун келди. Ягона жавоб тўпи Паволетти ҳисобига ёзилди. 

Меҳмонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов жароҳат сабаб баҳсни ўтказиб юборди. 

Неапол клуби очколарини 27тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. «Каляри» 13 очко билан 16-поғонада қолди.

А Серия. 16-тур
Наполи — Каляри 2:1

16 декабр, Марадона номидаги стадион
Голлар: Осимҳен (69), Кварацхелия (75) — Паволетти (72).
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Рраҳмани, Натан (Руй, 59), Лоботка, Замбо-Ангисса, Каюсте (Распадори, 59), Политано (Заноли, 90), Кварацхелия (Линдстрем, 90), Осимҳен (Гаэтано, 82).
Каляри – Скуффет, Голданига (Лападула, 79), Доссена, Аужелло, Ористанио (Лувумбу, 68), Янкто (Дейола, 46), Макумбу, Прати, Нандес (Дзаппа, 67), Паволетти, Петаня (Оберт, 46).
Огоҳлантиришлар: Осимҳен (45), Голданига (45), Паволетти (45), Рраҳмани (45), Аужелло (63), Руй (85), Политано (88), Ангисса (90+1).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар