15.12.2023 21:25
5490
Теглар
Ўзбекистон миллий жамоасининг БААдаги йиғинига яна 3 футболчи қўшилди

Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайдаги йиғинида футболчиларнинг келиши давом этмоқда.

ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, Сречко Катанец қўл остида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида яна уч футболчи бориб қўшилган. Россиянинг «Рубин» клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов, «Олимпик» клуби яримҳимоячиси Абдурауф Бўриев ва «Пахтакор» ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов машғулотларга киришган. Ҳимоячи жароҳатидан тикланиб, миллий жамоа сафига етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Қатарда 12 январ куни старт оладиган Осиё кубоги-2023 баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий жамоаси БААдаги йиғин доирасида 24 декабр куни Қирғизистонга қарши Дубайда ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар