14.12.2023 19:26
392
Теглар
Шаҳноза Мамажонова Жаҳон кубогида олтин медалга сазовор бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, бугун 50 метр масофага тўппончадан отиш бўйича аралаш дастурда иштирок этган ҳамюртимиз Шаҳноза Мамажонова олтин медалга сазовор бўлди. Кучли учликдан эса Франция ва Австралия спортчилари жой олди.

Эслатиб ўтамиз, вакилимиз бундан аввалроқ ушбу мусобақанинг 10 метр масофага тўппончадан отиш дастурида кумуш медални қўлга киритган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар