14.12.2023 18:14
2248
Теглар
Саудия Арабистони клуби Алабага 20 миллион евролик маош таклиф қилди

Саудия Арабистони чемпиони «Ал-Иттиҳод» Давид Алабага қизиқиш билдирмоқда. 

Жидда клуби «Реал» ҳимоячиси Давид Алабани ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Relevo'га кўра, жиддаликлар яқинда Алабага йилига тахминан 20 миллион евролик маош таклиф қилган. 

Катта маошга қарамай, австриялик футболчи Мадрид клубида юқори савияда ўйнаш ниятида. Қолаверса, Анчелотти ҳам Алабани жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири деб билади. 

Алабанинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар