14.12.2023 19:02
3586
Теглар
«Реал», «Бавария», «Манчестер Сити» - ЕЧЛ гуруҳ босқчида энг кўп даромад кўрган клублар эълон қилинди 

Мадриднинг «Реал» клуби 2023/24 йилги мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп пул ишлаб топган жамоа бўлди.

АS хабарига кўра, Мадрид клуби Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида қарийб 80 миллион евро ишлаб олди. Шундан 15,6 миллион евро гуруҳ босқичидаги иштирок учун бўлса, 16,8 миллион гуруҳ ўйинларидаги (6та) ғалабалардан. 

Шунингдек, 9,8 миллион 1/8 финалга чиққани учун ва 36,4 миллион еврони бонуслар кўринишида олади. 

Сердаромад жамоалар орасидан «Бавария» (76,64 млн) ва «Ман Сити» (76,48) ҳам ўрин олди. 

Энг кўп даромад қилган клублар топ-10лиги: 

1. «Реал» — 79,89 млн евро
2. «Бавария» — 76,64 млн  
3. «Ман Сити» — 76,48 млн 
4. «Барселона» — 71,53 млн 
5. «Атлетико» — 71,11 млн 
6. «ПСЖ» — 63,89 млн 
7. «Порту» — 63,57 млн 
8. «Боруссия Д» — 63,52 млн
9. «Арсенал» — 63,36 млн
10. «Наполи» — 58,04 млн.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар