14.12.2023 20:24
1509
Теглар
«Насаф» Ойбек Бозоров билан шартномани узайтирди

«Насаф» яримҳимоячиси Ойбек Бозоров Қарши клубидаги фаолиятини давом эттаридиган бўлди.

Ўзбекистон миллий жамоасига номзод футболчининг амалдаги келишуви жорий йил охиригача белгиланганди.

«Насаф» футбол клуби жамоамиз етакчиларидан бири, моҳир яримҳимоячи Ойбек Бозоров билан шартномани узайтирди. Ойбек  2024 йил охиригача жамоамиз шарафини ҳимоя қилади», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Насаф» бунгача Акмал Мозговой, Ғолиб Ғайбуллаев, Шуҳрат Муҳаммадиев билан келишувни узайтирган, Лима Круз ва Андрес Чавез билан хайрлашганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар