14.12.2023 16:42
4902
Теглар
Манба: «Жирона» бош мураббийи «Барселона»да Хави ўрнини эгаллаши мумкин

«Жирона» бош мураббийи Анхел Мичел «Барселона»га ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Франсуа Галлардо.

Манбанинг ёзишича, 48 ёшли мутахассиснинг агенти ўтган ойда Каталония клуби вакиллари билан уч марта учрашув ўтказган. Қайд этилишича, Анхел Мичел 2023/24 йилги мавсумдан кейин «Барселона» бош мураббийи сифатида иш бошлаши кутилмоқда.

Хабарда келтирилишича, Хави мавсум якунигача истеъфога чиқарилган тақдирда жамоанинг ёшларини бошқараётган мексикалик Рафаэл Маркес Анхел Мичелнинг жамоага келишига қадар бош мураббий вазифасини бажариши мумкин.

Маълумот учун, Хави 2021 йилнинг ноябр ойидан буён «Барселона»ни бошқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» сўнгги икки ўйинида «Жирона» (2:4) ва «Антверпен»га (2:3) мағлубиятга учради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар