14.12.2023 19:37
708
Теглар
«Қизилқум»ни Суперлигада олиб қолган Жамшид Саидов клуб билан 2 йиллик шартнома имзолади

«Қизилқум» бош мураббийи Жамшид Саидов клуб билан шартномасини яна 2 йилга узайтирди.

«2023 йилги мавсум ўрталарида жамоамизга бош мураббий этиб тайинланган мутахассис Суперлигада 16та учрашувда «Қизилқум»ни   мураббий сифатида майдонга олиб чиқди. Мазкур беллашувларнинг 6 тасида ғалаба, 4та учрашувда дуранг ҳамда 6та учрашувда мағлубият қайд этилди.

Қолаверса, жамоамиз Суперлигага ўтиш ўйинида «Қўқон-1912» устидан ғалабага эришиб, элитада ўз ўрнини сақлаб қолди.

Тажрибали мутахассис Жамшид Саидовга жамоамиздаги кейинги фаолиятида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз», - дейилади Навоий клуби хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар