14.12.2023 22:43
1483
Теглар
Хави «Барса»нинг кетма-кет мағлубияти ҳақида: «Вазиятни ўнглай оламан. Ҳамон 4та турнирда иштирок этяпмиз»

Хави «Антверпен»га қарши ўйин ҳақида гапириб, «Барселона»нинг омадсиз натижаларига барҳам бера олишига ишонишини билдирди.

«Барселона» сўнгги икки ўйинида «Жирона» (2:4) ва «Антверпен»га (2:3) мағлубиятга учради.

«Омма олдида футболчиларимни алоҳида тергашни ёки кимнидир ёмонга чиқаришни истамайман. Бунинг барчаси клуб ичида қолади.

«Антверпен»га қарши ўйинда футболчилар ўзларини яхшироқ ҳис қилишлари ва ўз кучларига ишонишлари лозим эди. Индивидуал хатолар голларга олиб келди.

Вазиятни ўнглай оламан. Биз ҳамон 4та мусобақада иштирок этяпмиз. Чемпионлар лигасида асосий мақсадимиз ўтган йилги натижаларни яхшилаш эди ва биз бунга эришдик. Кейинги ўйинда ўзгаришимиз ва ижобий натижага эришиш зарур», - дейди Хави.

«Барселона» навбатдаги ўйинда 16 декабр куни «Валенсия» меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар