14.12.2023 23:05
1165
Теглар
ФИФА Пушкаш совринига даъвогар 2023 йилнинг энг яхши 3та голини эълон қилди

ФИФА расмий сайти Ференц Пушкаш совринига даъвогар йилнинг энг чиройли учта голини эълон қилди.

Унга кўра, парагвайлик Хулио Энсисонинг «Брайтон» - «Манчестер Сити» доирасида «шаҳарликлар» дарвозасига йўллаган голи, бразилиялик Гильерме Мадруганинг B Серияда киритган голи ҳамда португалиялик Нуну Сантушнинг«Спортинг» - «Боавиште» ўйинида меҳмонлар дарвозасига киритган голи соврин учун курашадиган бўлди.

Ғолиб номи 15 январ куни Лондонда ўтадиган The Best FIFA Football Awards 2023 тақдирлаш маросимида топширилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар