11.12.2023 20:02
8752
Теглар
«МЮ» Санчони «Барселона» вингери билан алмаштиришга қизиқмоқда

«Манчестер Юнайтед» клуби қишки трансфер ойнасида Жейдон Санчо билан хайрлашишга қарши эмас.

Испаниянинг «Sport» нашри хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» клуби «Барселона» устози Хавининг Жейдон Санчони ўз жамоасида кўришни истаётганидан келиб чиқиб, англиялик яримҳимоячисини Каталония клуби вингери Рафинья билан ўзаро алмашишга қизиқиш билдирмоқда.

Манчестерликлар устози Эрик тен Ҳаг Жейдонни жамоадаги интизомни бузгани учун таркибдан четлатгач, футболчи узр сўрашдан бош тортаётгани учун уни жамоада кўрмаяпти.

Аввалроқ, Санчога «Боруссия» ва «Ювентус» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Санчо жорий мавсум «МЮ» сафида бор йўғи 3 ўйинда майдонга тушган, Рафинья эса «Барса»даги 15 ўйинда 2та гол ва 5та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар