11.12.2023 03:10
13839
Теглар
Ла Лига. «Жирона» голларга бой дербида «Барса»ни мағлуб этиб, яккапешқадамга айланди

Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган марказий баҳсда — Каталония дербисида «Жирона» сафарда «Барселона»ни мағлубиятга учратди. Довбик, Гутеррес, Валери ва Стуанининг голларига Левандовски ҳамда Гундўған жавоб беришди. 

Бу «Жирона»нинг «Барса» устидан илк ғалабаси бўлди. 

Мишел жамоаси очколарини 41тага етказиб, «Реал»ни (39) ортда қолдирган ҳолда пешқадамга айланди. «Барса» 34 очко билан 4-поғонада қолди.

Ла Лига. 16-тур
Барселона — Жирона 2:4

10 декабр, «Олимпико»
Голлар: Левандовски (19), Гундўған (90+2) — Довбик (12), Гутеррес (40), Валери (80), Стуани (90+5). 
Барселона – Пеня, Кунде, Кристенсен (Балде, 65), Араухо, Канселу, Гундўған, де Йонг, Педри (Лопес, 80), Рафиня (Торрес, 65), Феликс (Ямал, 65), Левандовски.
Жирона – Гассанига, Коуто (Валери, 78), Блинд, Давид Лопес, Эрик Гарсия, Гутеррес, Алеиш Гарсия, Мартин (Солис, 87), Циганков (Порту, 78), Савио, Довбик (Стуани, 73).
Огоҳлантиришлар: Блинд (64), Стуани (90+6), Араухо (90+8).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар