10.12.2023 22:57
3312
Теглар
«Гранада» — «Атлетик» ўйини трибунада мухлис вафот этгани сабабли тўхтатилди

Ла Лига ўйини трибунадаги мухлиснинг юрак хуружи туфайли қолдирилди. 

16-турдан ўрин олган «Гранада» — «Атлетик» баҳси 17-дақиқада тўхтатилди. Мухлислардан бирининг юраги тўхтаб қолган. Меҳмонлар дарвозабони Унаи Симон нима бўлганини пайқади ва ўйинни тўхтатишни сўради, шундан сўнг ҳар икки жамоа шифокорлари жабрланувчига ёрдам бериш учун трибунага чиқишди. Беллашув тўхтатилганидан 20 дақиқа ўтгач, бош ҳакам Мигел Анхел Ортиз Ариас жамоаларни кийиниш хонасига олиб кетди. 

Қайд этилишича, жароҳатланган мухлиснинг аҳволи оғир бўлган, уни трибунадан эвакуация қилишга муваффақ бўлишган ва ўйинни давом эттирмасликка қарор қилишган.

Кейинчалик «Атлетик» клуби мухлиснинг вафот этганини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, баҳсда Билбао клуби Иняки Уилямснинг 6-дақиқадаги голи эвазига ҳисобни очганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар