10.12.2023 23:42
2714
Теглар
АПЛ. «Тоттенҳэм» «Нюкасл»ни йирик ҳисобда енгди, Ришарлисонда дубл, Сонда 1+2

Англия чемпионатининг 16-турида «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Нюкасл»ни йирик ҳисобда енгди. Мезбонлардан Ришарлисон дублга эришган бўлса, Сон гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

5 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйган «шпорлар» очколарини 30тага етказиб, 5-ўринни мустаҳкамлаб олишди. Қаторасига иккинчи йирик мағлубиятни қабул қилиб олган «Нюкасл» 26 очко билан 7-поғонада қолди.

АПЛ. 16-тур
Тоттенҳэм — Нюкасл 4:1

10 декабр, «Тоттенҳэм Стэдиум»
Голлар: Удожи (26), Ришарлисон (38, 60), Сон (85, пеналти) — Жоэлинтон (90+2). 
Тоттенҳэм – Викарио, Порро, Дэвис, Ромеро, Удожи, Биссума (Хиль, 86), Кулусевски, Сарр (Ҳёйбьерг, 73), Сон (Донли, 90+1), Жонсон (Скипп, 86), Ришарлисон (Ло Челсо, 73).
Нюкасл – Дубравка, Триппиер (Крафт, 86), Шер, Ласселс, Ливраменто (Ҳолл, 74), Гимараэс, Майли, Алмирон (Лонгстафф, 64), Жоэлинтон, Гордон (Ритчи, 74), Исак (Уилсон, 64).
Огоҳлантиришлар: Ласселс (59), Жоэлинтон (69), Ромеро (80), Триппиер (83).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар