09.12.2023 12:27
2645
«МЮ» Гирасси трансфери бўйича музокара бошлади

«Манчестер Юнайтед» клуби қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.

Sky Sports Germany хабарига кўра, Манчестер клуби «Штутгарт» раҳбарияти билан Серу Гирасси трансфери бўйича музокарага киришган. Гвинея миллий жамоасининг 27 ёшли форварди ҳам январ ойида Англияга кўчиб ўтишни хоҳламоқда. 

Гирасси жорий мавсум Бундеслигада 11 ўйинда 16та гол киритиб, Ҳарри Кейндан кейинги турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. 

Гвинеялик форвард 2022 йилнинг сентябр ойида «Ренн»дан «Штутгарт»га ярим йиллик ижарага берилган, ёзда эса Франция клубидан сотиб олинганди. 

Маълумот учун, «Штутгарт» Бундеслигада 30 очко билан 3-ўринда бормоқда. «МЮ» эса АПЛда 6-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар