10.12.2023 00:29
5152
Теглар
АПЛ. «Астон Вилла» «Арсенал»ни мағлубиятга учратди

АПЛ 16-турининг марказий ўйинида «Астон Вилла» «Арсенал»га қарши майдонга тушди.

Бирмингҳемдаги учрашувда Макгинн томонидан 7-дақиқада киритилган ягона гол якунда Унаи Эмери жамоасига собиқ клуби устидан ғалаба келтирди – 1:0.

Бирмингҳемликлар ўтган турда «Сити»ни мағлубиятга учратган бўлишса, бу турда «Арсенал»ни пешқадамликдан 2-ўринга туширишди. «Астон Вилла» лондонликлардан бир очко кам жамғариб, 35 очко билан 3-ўринда бормоқда.

АПЛ. 16-тур

Астон Вилла – Арсенал 1:0

Гол: 1:0 – 7 Макгинн.

Астон Вилла – Мартинес, Конса (Кэш, 66), Диего Карлос, Пау Торрес, Динь (Морено, 78), Бэйли (Диаби, 46), Макгинн, Тилеманс (Рэмзи, 56), Камара (Дендонкер, 66), Дуглас Луис, Уоткинс.

Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Зинченко, Нелсон, Эдегор, Райс, Хавертц, Мартинелли (Троссард, 70), Сака, Габриэл Жезус (Нкетиа, 82).

Огоҳлантиришлар: Зинченко (28), Динь (53), Дуглас Луис (62), Макгинн (73), Райс (77), Диего Карлос (88).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар