08.12.2023 19:45
5089
Теглар
«Ҳозир қайси клуб энг яхши ҳимоячисини сотади?» – Клопп қишки трансфер ойнаси ҳақида

Юрген Клопп «Ливерпул»нинг ҳимоя чизиғидаги муаммоларига қарамай, клуб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олиш учун ортиқча харажат қилмаслигини айтиб ўтди.

«Январда ҳимоячи сотиб оламизми? Бундай деб ўйламайман. Трансферлар пул туради, шунга яраша мос ўйинчи топиш талаб этилади. Айтингчи, ҳозир қайси клуб энг яхши ҳимоячисини сотади? Бундай ҳимоячини топиш қийин», - дейди Клопп.

Аввалроқ, Жоэл Матип жароҳат олиб сафдан чиққани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, «Ливерпул» АПЛ турнир жадвалида 34 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Мерсисайдлар 9 декабр куни соат 17:30 сафарда «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар