08.12.2023 21:18
1809
Теглар
Левандовски: «Голли вазиятлар кўп эмас, бундай пайтда голлар уриш ҳам қийин»

Роберт Левандовски «Барселона»нинг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида гапирди.

«Биз – «Барселона»миз ва жамоадан фақат ғалаба кутилади. Ғалаба бўлганда ҳам шунчаки 3 очко эмас, кўплаб голларни кутишади. Мавсум бошида ҳаммаси идеал ўтмади, биз кўп вазиятлар яратмаяпмиз, бундай пайтда голлар уриш ҳам қийин.

1-2 йил олдин, ҳали бу жамоага ўтмаганимда клуб атрофида кўплаб муаммолар борлигини эшитгандим, ҳозир эса жамоа тўғри йўлда ва барча ўз вазифасини яхшироқ бажаришга интилмоқда», - дейди Каталония клубининг полшалик форварди.

Маълумот учун, «Барса» Ла Лигада 34 очко билан 3-ўринда бормоқда. Роберт турнирда бу мавсум 7та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар