08.12.2023 17:36
871
Эрик тен Ҳаг – АПЛда ноябр ойининг энг яхши мураббийи деб топилди

Англия Премьер-лигаси ноябр ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши мураббийи номини эълон қилди.

Унга кўра, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛда ноябр ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Нидерландиялик мутахассис қўл остида «МЮ» ноябрда 3 ўйинда 3 ғалабага эришганди. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Шунингдек, Роб Эдвардс («Лутон»), Эдди Ҳау («Ньюкасл») ва Андони Ираола («Борнмут») ҳам совринга номзолар сафига киритилганди. 

Маълумот учун, сўнгги уч ойда ойнинг энг яхши мураббийи соврини «Тоттенҳэм» устози Энже Постекоглуга насиб қилганди.

Аввалроқ, Ҳарри Магуайр ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар