07.12.2023 21:58
10257
Теглар
«Месси ва Роналдунинг даври ўтди, энди 5-6 ўйинчи курашади». Руни навбатдаги «Олтин тўп»га асосий даъвогарни айтди

Англия миллий жамоаси ҳамда «МЮ» собиқ форварди Уэйн Руни «Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳем навбатдаги «Олтин тўп»га эга чиқишига ишонмоқда.

«У ҳозир кўрсатаётган ўйинини мавсум охиригача давом эттира олса, «Олтин тўп»ни нега олмаслиги керак? Месси ва Роналду даври ўтди, энди ҳар сафар бу соврин учун 5-6 нафар даъвогар ўйинчи курашади. Беллингҳем шу руҳда давом этса, бу борада муваффақиятга эришишига ишонаман. Инглиз ўйинчисининг мамлакатдан ташқарига чиқиб, муваффақиятларга эришаётгани мени қувонтирмоқда. У Германияда ҳам ўзини кўрсатганди, Испанияда ҳам порлашда давом этмоқда.

Жуд Англияни ҳам Евро-2024да ғолиблик сари бошлай олишига умид қилса бўлади», - дейди «Бирмингҳем» клуби бош мураббийи Руни Sky Sports эфирида.

Маълумот учун, англиялик 20 ёшли хавбек жорий мавсум Ла Лигада 13 ўйинда 11та гол, ЕЧЛда эса 4 баҳсда 4та голга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар