Осиё Чемпионлар лигаси 6-тури доирасида «Пахтакор» Тошкентда йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, турнирдаги иштирокини якунлади.
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионини ғалабадан бошқа натижа қаноатлантирмас, қолаверса, «Персеполис»нинг «Ад-Дуҳайл» билан ўйинда очко йўқотишини кутиши керак эди. Ҳожимат Эркинов 10-дақиқада ҳисобни очгач, Максим Шацких шогирдларининг гуруҳдан чиқа олишига умид пайдо бўлганди – 1:0.
Аммо бўлим якунида Сакала ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлимда Саудия клуби яна учта гол киритиб, Тошкентда мезбон жамоани йирик ҳисобда мағлуб этди – 1:4.
Шу тариқа, «Пахтакор» Саудия Арабистони чемпионатида 9-ўринда бораётган жамоага мағлуб бўлди ва А гуруҳида 7 очко билан 3-ўринни эгаллаб, турнирдаги иштирокини тўхтатди. Мусобақанинг нимчоракфинал босқичида «Насаф» ва «Навбаҳор» Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
ОЧЛ. «А» гуруҳи. 6-тур
«Пахтакор» – «Ал-Файҳа» - 1:4
Бош ҳакам: Аҳмад Абу Бакар (Уммон)
Голлар: Ҳожимат Эркинов 10 – Сакала 40, 90+4, Султон Мандаш 46, Оньекуру 85.
«Пахтакор»: 36.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 4.Достон Турсунов, 8.Азизбек Турғунбоев, 10.Драган Черан, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 20.Ҳожимат Эркинов, 28.Диёр Холматов, 34.Фаррух Сайфиев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 6.Муҳаммадали Ўринбоев, 12.Суннатилла Поёнов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 31.Муҳаммадали Усмонов, 40.Кими Мерк, 49.Дилшод Абдуллаев, 60.Ислом Анваров.
«Ал-Файҳа»: 28.Аҳмад Ал Кассар, 8.Абдулраҳмон Ас-Сафари, 12.Юсуф Ҳақави (11.Ҳолид Кааби 77), 17.Фэшн Сакала, 22.Муҳаммад Ал Бақави, 23.Милан Павков (7.Генри Оньекуру, 58), 27.Султон Мандаш, 29.Наваф Ал Ҳарти, 33.Ҳусайн Ал Шувайш, 70.Абдулраҳмон Ал Анзи (6.Сауд Зайдан 58), 80.Усама Ал Ҳалаф.
Гуруҳдаги якуний вазият: