04.12.2023 23:10
8113
Теглар
ОЧЛ. «Насаф» Қатардаги дуранг эвазига 1/8 финалга чиқди, «Навбаҳор» Ҳиндистонда камбэк кўрсатиб, плей-оффга йўлланма олди

Осиё Чемпионлар лигаси 6-тури доирасида «Насаф» ва «Навбаҳор» керакли натижага эришиб, турнирнинг 1/8 финалига йўлланма олди.

В гуруҳида «Насаф» Қатарда «Ас-Садд» меҳмони бўлиб, 6-дақиқадаёқ тўп ўтказиб юборган бўлса-да, 83 ва 90-дақиқаларда Жамбули Жигаурининг голлари эвазига камбэк қайд этаётганди. 90+3-дақиқада эса Бунижаҳ ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Бу натижа ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдларини қониқтирарди. Сабаби гуруҳдаги параллел ўйинда «Ал-Файсали» «Шаржа»ни сўнгги дақиқаларда мағлуб этди. Шу тариқа, Қарши клуби 11 очко билан 1-ўринни эгаллади ва нимчоракфиналга пешқадам сифатида йўл олди.

D гуруҳида эса «Навбаҳор» Ҳиндистонда тезкор гол ўтказиб юборган бўлса-да, танаффусгача Жамшид Искандеров ва Йован Жокич Наманган клубининг камбэкини таъминлашди – 2:1.

Шу тариқа, Самвел Бабаян шогирдлари 13 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллаб, энг яхши натижага эга 2-ўриндаги жамоа сифатида 1/8 финалга йўлланма олишди.

Бу натижалар орқали «Пахтакор» ҳам плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Тошкент жамоаси эртага ўз майдонида «Ал-Файҳа»ни қабул қилади.

4 декабр (душанба)

ОЧЛ. В гуруҳи. 6-тур

«Ас-Садд» - «Насаф» 2:2

Голлар: Матеус Урибе 6, Бағдод Бунижаҳ 90+3 – Жамбули Жигаури 83, 90.

«Ас-Садд»: 22.Машъал Баршам, 2.Педро Коррея, 5.Тариқ Салмон, 6.Пауло Силва, 7.Муҳаммад Ваад Албаяти, 10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 11.Боғдод Бунеджа, 16.Буалем Ҳуки, 51.Акром Афиф, 55.Амин Ҳазбави, 88.Андрес Вилья.

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (8.Зафармурод Абдираҳматов,46), 17.Суҳроб Нуруллоев (99.Азизбек Амонов, 46), 19.Матеус Лима (, 70.Жамбули Жигаури,66), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 46).

Ал-Файсали – Шаржа – 2:1

Голлар: Розиқ Муҳаммад 90, Камерги 90+7 – Муҳаммад Фирас 34.

Четлатиш – Мажид Рашид (Ш), 90+1.

В гуруҳи якуний жадвали:

D гуруҳи. 6-тур

«Мумбай Сити» - «Навбаҳор» 1:2

Голлар: Абдуносир Ал-Ҳайати 15 – Жамшид Искандеров 29, Йован Жокич 45+3.

«Мумбай Сити»: 13.Муҳаммад Наваз, 2.Раҳул Беке, 4.Тири, 6.Викрам Партап, 8.Йоел Ван Ниф, 18.Ростин Гриффитс (5.Меҳтаб Сингҳ, 64), 23.Абдинасир Эл Ҳайати, 24.Грег Стюарт, 30.Хорхе Перейра, 31.Акаш Мишра, 45.Лаленгмавиа.

«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 4.Азимжон Аҳмедов, 5.Милош Милович, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброрбек Исмоилов, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 31.Лука Чермель, 77.Асадбек Собиржонов, 91.Тома Табатадзе.

Ал-Ҳилол – Нассажи Мозандарон – 2:1

Голлар: Оливейра 4, Ад-Довсари 54 – Раҳмати 77.

D гуруҳи якуний жадвали:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар