03.12.2023 00:36
5509
Теглар
Ла Лига. «Реал» «Гранада» устидан ғалаба қозониб, 1-ўринга қайтди

Испания чемпионатининг 15-турида «Реал» ўз майдонида «Гранада»ни Диас ва Родригонинг голлари ҳисобига мағлуб этди. 

Мадрид клуби очколарини 38тага етказиб, қўшимча кўрсаткичларга кўра «Жирона»ни (38) ортда қолдирган ҳолда пешқадамликка қайтди. «Гранада» 7 очко билан 19-поғонада қолди. 

Ла Лига. 15-тур
Реал — Гранада 2:0

2 декабр, «Сантиаго Бернабеу»
Голлар: Диас (26), Родриго (57).
Реал – Лунин, Карвахал (Васкес, 46), Алаба, Рюдигер, Менди, Диас (Паз, 88), Беллингҳэм, Кроос, Вальверде, Родриго (Гонсало, 85), Хоселу (Себаллос, 70). 
Гранада – Фернандес, Андре Феррейра, Манафа (Петрович, 64), Рикард Санчес, Микель, Торренте, Нева, Сарагоса (Алваро Фернандес, 83), Гумбау, Руис, Узуни (Вайсман, 64), Бойе (Пуэртас, 83).
Огоҳлантиришлар: Беллингҳэм (22), Рюдигер (22), Гумбау (77).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар